четверг, 30 марта 2023 г.

“Девона ошиқлар”


“Девона ошиқлар” (“Prem Deewane”) — Сачин Пилгаонкар суратга олган, Ашок Гай продюсерлик қилган ва 1992 йилда экранларга чиққан ҳиндий тилидаги фильм.

“Девона ошиқлар” Бангладешнинг “Апахаран” фильмининг норасмий ремейки саналади.

понедельник, 27 марта 2023 г.

“Ҳаёт – бир ўйин”


“Ҳаёт – бир ўйин” (“Zindagi Ek Juaa”) – Пракаш Меҳра режиссёрлик ва продюсерлик қилган, 1992 йил экранларга чиққан ҳиндий тилидаги драма-трагедия. Унда Анил Капур, Мадхури Дикшит, Суреш Оберой, Шакти Капур, Анупам Кхер, Амриш Пури ва бошқалар суратга тушди.

четверг, 23 марта 2023 г.

“Аскар қисмати”


“Аскар қисмати” (“Prahaar: The Final Attack”) – Нана Патекарнинг 1991 йилда экранга чиққан ҳиндий тилидаги драматик жангари фильми. Фильм “Энг яхши ҳикоя” номинациясида ўттиз еттинчи бор ўтказилган “Filmfare Awards”га номзод қилиб кўрсатилди.

четверг, 16 марта 2023 г.

“100 кун”


“100 кун” (“100 Days”) – 1991 йилда экранларга чиққан ҳиндий тилидаги ҳинд психологик триллери. Фильм режиссёри – Парто Гхош, продюсер – Жай Мехта.

Кинокартинада бош ролларни Жеки Шрофф, Мадхури Дикшит, Мун Мун Сен ва Жавед Жаффри ўйнади.

понедельник, 13 марта 2023 г.

“Севгилим”


“Севгилим” (“Saajan”) – 1991 йилда катта экранларга чиққан режиссёр Лоуренс Д'Соузанинг ҳиндий тилидаги фильми. Бош ролларни Санжай Датт, Мадхури Дикшит ва Салмон Хон ўйнади. Шунингдек, Рима Лагу, Қодир Хон, Экта Сохини каби актёрлар жамоаси суратга тушди.

среда, 8 марта 2023 г.

“Айблов”


“Айблов” (“Pratikar”) – режиссёр Т. Рама Рао ҳиндий тилида суратга олган ва 1991 йилда катта экранларга чиққан драматик жангари фильм. Продюсер – Фероз Надидвала.

четверг, 2 марта 2023 г.

“Ҳеч нимага қарамай”


“Ҳеч нимага қарамай” (“Khilaaf”) – Ражив Нагпал суратга олган фильм. 1991 йилда экранларга чиққан кинокартинага Анил Тарика продюсерлик қилди. Бош ролларни Мадхури Дикшит ва Чанки Пандей ижро этди. Шунингдек, Анупам Кхер, Баблу Махержи, Нодира, Махеш Ананд, Аруна Иранини турли образларда кўриш мумкин.

“Севги ва мусиқа”

“Севги ва мусиқа” (“Sangeet”) – режиссёр. К. Вишванатнинг ҳиндий тилидаги 1992 йилда экранларга чиқан фильми. Бош ролларни Жеки Шрофф ва М...

Оммабоп мақолалар