"Дил” (“Dil”) – бу режиссёр Индра Кумарнинг 1990 йилда экранларга чиққан ҳиндий тилидаги романтик драмаси. Сценарийни Наушир Хатау ва Камлеш Пандей, мусиқасини эса Ананд-Милинд ёзган. Фильмда Амир Хон, Мадхури Дикшит, Анупам Кхер, Саид Жаффри суратга тушган. “Дил” 36-“Filmfare” мукофотларини топшириш маросимида 8та номинацияни, Мадхури эса энг яхши актриса сифатида ўзининг илк “Filmfare Award”ини қўлга киритди.
1993 йилда фильм телугу тилида “Tholi Muddhu” номи билан, 1995 йилда одиа тилида “Agni Parikshya” номи билан ишланди. 1997 йилда Бангладешда ҳам “Amar Ghor Amar Beheshto” номи билан “Дил”нинг ремейкини ишлашди. Каннада тилида эса “Шиваранжини” номи билан суратга олинди. Бу фильм йилнинг энг кассабоп фильмига айланди.
“Дил” учун иккита саундтрекни аввал Алка Ягник бошқа компанияда куйлади, лекин кейинроқ уларни Анурадха Паудвал ижро этди. “O Priyaa Priyaa” қўшиғини аввал Илайяража ёзган ва Читра ҳамда С.П. Баласубраманьям томонидан телугу тилидаги “Гитанжали” фильмида куйланган.
Фильм саундтреклари альбоми 5 миллион нусха кассетада сотилди ва бу уни “Maine Pyar Kiya” (1989) билан бир қаторда Болливуднинг энг кўп сотилган мусиқий альбомларидан бирига айлантирди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий