"Свати" (“Swati”, 1986) - Мадхури фильмографиясидаги учинчи фильм бўлиб, режиссёр Кранти Кумар суратга олган. Бу фильм арт-хаус жанрига мансуб бўлиб, Ҳиндистонда параллел кино деб ҳам юритилади.
Фильмда Мадхуридан ташқари асосий ролларни Минакши Шешадри, Шаши Капур, Шармила Тагор, Винод Меҳра, Акбар Хон ва Сарика ижро қилган.
Фильмга мусиқани Лакшмикант-Пьярелал дуэти басталаган.
“Свати” фильми севимли инсони ташлаб кетгач, қизини ёлғиз катта қилишга мажбур бўлган бахтсиз аёл – Шарда (Шармила Тагор) ҳақида. Унинг қизи Свати (Минакши Шешадри) беникоҳ туғилгани учун одамларнинг ҳақорат ва камситишларига учрайди. У онасини беҳурмат ва ҳақорат қилишларига тоқат қилолмайди, доим уни ҳимоя қилади, аммо одамлар уни тушунишмайди. Тақдир уни Рам Моҳан (Акбар Хон) билан учраштиради. Айнан у Сватига онасининг ҳали бахтли бўлишга, турмушга чиқишга ҳақли эканлигини англатади. Свати онасини у билан битта касалхонада ишлайдиган докторга (Шаши Капур) турмушга чиқишга кўндиради. Доктор – яхши инсон. Унинг Ананди (Мадхури Дикшит) деган бўйи етган қизи бор. Ананди Шарда қиёфасида ўз онасини топгандек севинади, аммо Шарданинг ўз қизидан узоқлашишига сабаб бўлади. Бу орада Свати бошқа қийинчиликка дуч келади...
Мадхури бу фильмда эрка, бироз худбин қиз ролини ўйнаган. “Свати”да суратга тушганда, у атиги 19 ёшда бўлган экан.
Комментариев нет:
Отправить комментарий