четверг, 26 января 2023 г.

“Изтироб”


“Изтироб”
(“Jeevan Ek Sanghursh”) – режиссёр Рахул Равайлнинг 1990 йилги фильми. Ракхи Гулзар, Анил Капур, Мадхури Дикшит, Анупам Кхер, Пареш Равал, Мун Мун Сен, Панкаж Дхир, Канвалжит Сингх, Абхинав Чатурведи, Шеҳназ Кудиа сурагтга тушди.

Лойиҳага Д. Рама Найду продюсерлик қилди. Фильм муваффақиятга эришди ва Болливуднинг 1990 йилги энг кассабоп фильмлари рўйхатида ўнинчи ўринни эгаллади.

Равайлнинг отаси Х.С. Равайл ҳам кинорежиссёр бўлиб, “Mere Mehboob” (1963), “Mehboob Ki Mehndi” (1971) ва “Laila Majnu” (1976) сингари фильмлари билан танилганди. Рахул Равайл бу фильмни “Jeevan Ek Sanghursh” деб номлаб, отасининг “Sunghursh” (1968) (бу кинокартина бенгал ёзувчиси Махашвета Деви романи асосида суратга олинган) фильмига эҳтиромини билдирди.

“Изтироб” фильмидаги барча саундтреклар матнини Жавед Ахтар ёзди, мусиқани Лакшмикант-Пьярелал басталади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

“Севги ва мусиқа”

“Севги ва мусиқа” (“Sangeet”) – режиссёр. К. Вишванатнинг ҳиндий тилидаги 1992 йилда экранларга чиқан фильми. Бош ролларни Жеки Шрофф ва М...

Оммабоп мақолалар