воскресенье, 5 февраля 2023 г.

“Полиция инспектори"


“Полиция инспектори” (“Thanedaar”) – режиссёр Раж Н. Сиппининг 1990 йилда экранларга чиққан ҳиндий тилидаги жангари фильми. Бу кинокартина 1980 йилги тамиль тилидаги “Anbukku Naan Adimai” фильмининг ремейкидир.

Унда Житендра, Жая Прада, Санжай Датт, Мадхури Дикшит суратга тушди.

Фильмга мусиқани Баппи Лахири ёзди. 

“Полиция инспектори” асосан “Tamma Tamma Loge” қўшиғи ва антиқа рақс ҳаракатлари билан эсда қолган бўлса керак. Бу фильмда Житендра ва Жая Прада йигирма учинчи марта бирга суратга тушишди, Мадхури Дикшит ва Санжай Датт учун эса бу еттита ҳамкорликдаги фильмнинг учинчиси бўлди.

“Thanedaar” 1990 йилнинг энг кассабоп фильмлари рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади.

“Tamma Tamma Loge” қўшиғи антиқа рақс ҳаракатлари ва сўзлари туфайли дарров хитга айланди. Рақс ҳаракатлари Майкл Жексоннинг машҳур “Bad” қўшиғидаги рақс ҳаракатларига ўхшайди. Яхши маълумки, Санжай Датт учун рақс ҳаракатларини, айниқса, стуллар билан боғлиқ машҳур саҳнани бажариш қийин кечган ва у бу ҳаракатларни деярли бир ой ўрганган.

Бу оҳангни яратишга Мори Кантенинг “Akwaba Beach” альбомидаги иккита қўшиқ “Tama” ва “Yé ké yé ké” илҳомлантирган. Аббос-Мустаннинг “Ўйинчилар” фильми учун қўшиқ ремиксини яратиш режалаштирилган, аммо вақт етишмагани боис кейин бу режадан воз кечишган. Қўшиқ 2017 йилда Танишк Багчининг “Badrinath Ki Dulhania” фильмида янгради.

Қатор танқидчилар “Полиция инспектори”ни яхши қабул қилишди. Фильм киноижарада яхши касса тўплаб, суперхит деб эълон қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

“Севги ва мусиқа”

“Севги ва мусиқа” (“Sangeet”) – режиссёр. К. Вишванатнинг ҳиндий тилидаги 1992 йилда экранларга чиқан фильми. Бош ролларни Жеки Шрофф ва М...

Оммабоп мақолалар