Мадхури Дикшит иштирокидаги бу сериал тақдимотини анчадан бери кутаётгандик. Адашмасам, бу актриса фаолиятидаги илк сериал. Гарчи кўп минг сонли мухлислари қаторида мен ҳам бу сериални кўриш иштиёқида бўлсам-да, сериал тармоқда тарқалгандан сўнг дарров кўришга имкон тополмадим. t.me/betakrormadhuri каналимнинг обуначилари уни каналга жойлашимни сўрашди. Бир мухлисимиз қайсидир тилдагисини ҳатто жойлади ҳам. Лекин вақт топиб, сериални кўриб чиққанимдан сўнг, тўғриси, ҳафсалам пир бўлди. Сабаби – унда кўтарилган мавзу бизнинг дунёқарашимиз, эътиқодимиз, тутумимизга зид. Кўрмасдан аввал сериал сюжетини бошқачароқ тасаввур қилгандим, кўргач, Ғарбнинг бузуқ, жирканч ғояси ҳинд сериалларига ҳам суқилиб кирганидан нафратландим. Мадхурининг бундай сериалда суратга тушгани ва бу ғояга хотиржам қарашини ҳазм қилолмайман. Агар сериал воқеалари бошқа йўналишда ривожлантирилганда эди, биз қабул қила оладиган тузуккина лойиҳа чиқиши мумкин эди.
Тўғри, “Машҳурлик ўйини”да Мадхури иштирокида очиқ саҳналар йўқ, аммо бошқа саҳналар... бу ҳақда ёзгим йўқ. Хуллас, сериал кутганимга ҳам, кўрганимга ҳам арзимади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий