понедельник, 5 сентября 2022 г.

“Humne Ghar Chhoda Hai”


Бастакорлар:
Ананд и Милинд
Ижрочилар: Удит Нараян, Садхана Саргам

Humne ghar chhoda hai

Rasmon ko toda hai

Door kahin jaayenge
Nayi duniya basaayenge.

 

Tere bina jeena pade

Din woh kabhi bhi na aaye

Koi bhi aandhi ho, toofaan koi

Humko judaa kar na paaye.

 

Bas ek baar kiya hai

Maine tujhe pyaar kiya hai

Hum teri baahon mein

Jannat ko bhoolaayenge.

 

Humne ghar chhoda hai

Rasmon ko toda hai.

 

Chhat pyaar ki, dil ki zameen

Sapnon ki oonchi deewaarein

Kaliyaan mohabbat ki khilne lagi

Aayi milan ki bahaarein.

 

Janmon ki pyaas bujha de

Mujhko gale se laga le

Pyaar ke is mandir ko

Chaahat se sajaayenge.

 

“Биз уйни тарк этдик”

Биз уйни тарк этдик,

Урф-одатларни бузиб.

Узоқларга кетамиз,

Янги дунёмиз тузиб.

 

Мен сенсиз ҳеч яшолмайман,

Бошга тушмасин бундайин бало.

Ҳатто пўртана ёки тўфон келса ҳам,

Айиролмас бизларни асло.
 

Фақат сенга бердим дил,

Сенга бердим кўнглимни.

Сенинг қучоқларингда

Унутаман жаннатни.


Ишқ том бўлади уйда, юрак эса — пол,

Орзулар айланар баланд деворга.

Муҳаббат ғунчаси очилар бўлди,

Етиб келдик висол деган баҳорга.

 

Кўп асрлик ташналигим қондиргин,

Қучоқлагин мени маҳкамроқ.

Бу муҳаббат ибодатхонасин

Орзу билан безайлик тезроқ.

(с) Севара АЗИЗ

Комментариев нет:

Отправить комментарий

“Севги ва мусиқа”

“Севги ва мусиқа” (“Sangeet”) – режиссёр. К. Вишванатнинг ҳиндий тилидаги 1992 йилда экранларга чиқан фильми. Бош ролларни Жеки Шрофф ва М...

Оммабоп мақолалар