вторник, 4 октября 2022 г.

“Parinda” фильми ҳақида


“Қушлар” ёки “Ака-ука” (“Parinda”)
– режиссёр Видху Винод Чопранинг 1989 йил 3 ноябрда тақдим этилган ҳиндий тилидаги ҳинд бадиий фильми. Бош ролларни Жеки Шрофф, Анил Капур, Мадхури Дикшит ва Нана Патекар ижро этган.

Фильм иккита Миллий киномукофот, бешта “Filmfare Awards” ютиб, Ҳиндистондан “Оскар” мукофотига номзод қилиш учун кўрсатилган. 2015 йилда Чопра фильм ремейкини АҚШда суратга олиб, “Broken Horses” (инглиз тилида) деб атади. Лойиҳа киноижарада муваффақиятсизликка учради.  

1985 йилда дистрибьютерларга сотолмаган фильми “Khamosh”нинг (инглизчада) инқирозидан сўнг Чопра ҳафсаласи пир бўлганини билдириб, ҳиндий тилида ака-ука ҳақида “тижорийроқ” фильм ишлашини айтди. Ёвуз ролига унчалик танилмаган кино ва театр актёри Нана Патекарни (у қатнашган “Purush” фильмини кўргандан сўнг) танлади. Лекин Нана, шунингдек, актёр Насируддин Шоҳ аввалига Жеки Шрофф ижро этган асосий эркак ролига даъвогар эди, аммо бошқа етакчи актёр – Анил Капур Патекарни акаси ролига мос келмайди деб ҳисоблади. У Жеки Шроффни таклиф этилган ролни ўйнашга кўндирди, аммо Шрофф аввалига унин акасини ўйнашни истамаганди, чунки аввал бундай ролни ижро қилганди. Капур унга фильм қўшиқларини эшитиб кўришни таклиф қилгандан кейингина Шрофф рози бўлди. Синовдан сўнг асосий аёл ролига Мадхури Дикшит танланди.

Фильм 66 кун давомида Мумбайда суратга олинди, бир нечта саҳнани Бабулнат ибодатхонасида тасвирга туширишди. Кейинчалик Болливудда шуҳрат қозонган Санжай Лила Бхансали режиссёр ёрдамчиси сифатида ишлади.

Бу фильм мамлакатнинг энг таниқли қўшиқчиларидан бири Шааннинг дебюти саналади. Қўшиқчи унда “Kitni Hai Pyari Pyari” қўшиғининг бир қисмини ижро қилди. Саундтрек ёзилаётган пайтда у 15 ёшда эди. 

Фильм мусиқасини Р.Д. Бурман ёзган.

Энг яхши актёр учун мукофотни Жеки Шроффга Рекха топширган. Унга мукофот ҳайкалчасини беришганда, актёр ўша пайтда 6-7 ойли бўлган ўғли Тайгерни кўтариб олганди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

“Севги ва мусиқа”

“Севги ва мусиқа” (“Sangeet”) – режиссёр. К. Вишванатнинг ҳиндий тилидаги 1992 йилда экранларга чиқан фильми. Бош ролларни Жеки Шрофф ва М...

Оммабоп мақолалар