“Dayavan” (“Раҳмдил”) криминал драмасини 1988 йилда режиссёр ва актёр Фероз Хон суратга олган. Бу 1987 йилдаги тамиль тилидаги “Nayakan” фильмининг ҳиндийдаги ремейки саналади.
Фильмда асосий ролларни Мадхури Дикшит, Адитья Панчоли, Винод Кханна, Фероз Хон ўйнаган. Фильм киноижарада суперхит бўлиб, танқидчилар томонидан эътироф этилган.
Фильм энг кўп Винод Кханна ва Мадхури Дикшит ўртасидаги ишқий саҳна туфайли кўп муҳокама қилинган. Бу лойиҳада Кханна бош қаҳрамонни – отасининг ўлими учун қасос оладиган одамни ўйнайди. Фильм кучли поставнокаси билан фарқланиб, энг яхшилардан бири саналади. Бу фильм телугу фильмлари юлдузи бўлмиш актрисалар Амала Аккинени ва Рамия Кришнаннинг ҳиндий тилидаги кинодаги дебюти бўлди.
“Раҳмдил” фильмининг мусиқасини Лакшмикант-Пьярелал дуэти ёзди. “Aaj Phir Tum Pe” хитини 2014 йилда “Hate Story 2” фильми учун Арижит Сингх қайта куйлади. “Chahe Meri Jaan Tu Le Le” қўшиғи эса Тулси Кумар ва Жубин Наутиял ижросида 2019 йилнинг “Marjaavaan” фильмида қайта янгради.
Танқидчилар “Раҳмдил”ни сюжети, саундтреклари ва бош қаҳрамонни гавдалантирган Винод Кханнанинг ижроси туфайли эътироф этишади. Бу унинг фильмографиясидаги энг яхшиларидан саналади. Шунингдек, Мадхури Дикшит ва Фероз Хоннинг ижроси ҳам эътирофга лойиқ.
Комментариев нет:
Отправить комментарий