четверг, 15 декабря 2022 г.

“Мавзе”


“Ilaaka” (“Мавзе”) - режиссёр Азиз Сежавал томонидан суратга олинган ва 1989 йилда экранга чиққан ҳиндий тилидаги фильм. Унда Ракхи, Митхун Чакраборти, Санжай Датт, Амрита Сингх, Мадхури Дикшит, Амриш Пури, Далип Тахил, Дхармендра, Ом Пури суратга тушди.

вторник, 13 декабря 2022 г.

“Полициячи либоси”


“Vardi” (“Полициячи либоси”) криминал жангари фильми 1989 йилда режиссёр Умеш Меҳра томонидан суратга олинди. Киноижарада яримхит деб тан олинган фильмда асосий ролларни Санни Деол, Жеки Шрофф, Кими Каткар ва Мадхури Дикшит ижро этди.

воскресенье, 11 декабря 2022 г.

“Оташин эҳтирос”


“Tezaab” (“Оташин эҳтирос”) фильмини 1988 йилда режиссёр Н. Чандра суратга олди, Н. Чандра продюсерлик қилди. Фильмда бош ролларни Анил Капур, Мадхури Дикшит, Анупам Кхер, Чанки Пандей ўйнади. Шунингдек, Мандакини, Киран Кумар, Суреш Оберой суратга тушди. Фильмдаги кўп қўшиқлар хитга айланди, хусусан, “Ek Do Teen” қўшиғи.

пятница, 9 декабря 2022 г.

“Раҳмдил”


“Dayavan” (“Раҳмдил”) криминал драмасини 1988 йилда режиссёр ва актёр Фероз Хон суратга олган. Бу 1987 йилдаги тамиль тилидаги “Nayakan” фильмининг ҳиндийдаги ремейки саналади.

четверг, 8 декабря 2022 г.

“Муқаррар интиқом”


“Муқаррар интиқом” (“Khatron Ke Khiladi”) режиссёр
Татинени Рама Рао томонидан 1988 йилда суратга олинган жангари кинокартина бўлиб, фильм номини “Тап тортмаслар” деб ҳам таржима қилиш мумкин. Лойиҳага В. Б. Ражендра Прасад продюсерлик қилди.

“Шимол ва Жануб”


“Шимол ва Жануб” (“Uttar Dakshin”) - 1987 йилда режиссёр Прабхат Кханна суратга олган драматик жангари фильм. Лойиҳага Ашок Кханна ва Субхаш Гхай продюсерлик қилди.

понедельник, 5 декабря 2022 г.

“Тузоқ”


"Тузоқ” (“Hifazat”) - режиссёр Праяг Ражнинг фильми. Кинокартина “Satyachitra International” продюсерлик компанияси баннери остида 1987 йилда экранларга чиққан.

“Севги ва мусиқа”

“Севги ва мусиқа” (“Sangeet”) – режиссёр. К. Вишванатнинг ҳиндий тилидаги 1992 йилда экранларга чиқан фильми. Бош ролларни Жеки Шрофф ва М...

Оммабоп мақолалар