“Tezaab” (“Оташин эҳтирос”) фильмини 1988 йилда режиссёр Н. Чандра суратга олди, Н. Чандра продюсерлик қилди. Фильмда бош ролларни Анил Капур, Мадхури Дикшит, Анупам Кхер, Чанки Пандей ўйнади. Шунингдек, Мандакини, Киран Кумар, Суреш Оберой суратга тушди. Фильмдаги кўп қўшиқлар хитга айланди, хусусан, “Ek Do Teen” қўшиғи.






